Қирғизистон терма жамоаси устози Эронга учралган мағлубитядан сўнг нима деди?
Қирғизистон терма жамоаси “ЖЧ-2026” 3-саралаш босқичининг илк турида сафарда Эронга 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
Энди 2-турда терма жамоамиз Бишкекда айнан Қирғизистонга қарши майдонга тушади.
Эронга қарши ўйиндан кейин қирғизистонликлар бош мураббийи Максим Лисицин мағлубият ҳақида шундай фикр билдирди:
"Биринчи бўлимда бизда кўп нарса ўхшамаётганди. Лекин вазиятни тўғрилаган футболчиларимдан миннатдорман. Ўйинда бироз ўзгаришларни амалга оширганимиздан сўнг иккинчи бўлимда бир қатор муҳим вазиятларни яратишга муваффақ бўлдик.
Бизда яхши имкониятлар бор эди. Бироқ фойдалана олмаганимиз ачинарли. Кожо ўз имкониятини бой берди. Лекин бу футбол. Кейинги учрашувга тайёрланамиз", - дейди Лисицин.
Фикрлар