Қирғизистоннинг тарихий голи, биттадан ортиқ гол ура олмаётган Хитой ва бошқа қизиқарли фактлар

  • 7 январь, 2019, 22:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор бугун Осиё кубоги “С” гуруҳи биринчи турида Хитой ва Қирғизистон терма жамоалари ўзаро баҳс юритишди. Қизиқарли кечган ўйин 2:1 ҳисобида Чин юрти вакилларининг иродали ғалабаси билан якунланди.

Қуйида ушбу жамоаларнинг Осиё кубокларидаги қизиқарли фактлари билан таништириб ўтамиз:

- Хитой терма жамоаси сўнгги 4 та Осиё кубогининг гуруҳ босқич ўйинларида фақат 1 та тўп фарқи билан ғалаба қозонган;

- Хитойликлар сўнгги 4та Осиё кубогида гуруҳ босқич баҳсларини ғалаба билан бошлаган. Сўнгги бор улар 1996-йилги Осиё кубогини мағлубият билан бошлаган. Ўшанда улар Ўзбекистон терма жамоасига мағлуб бўлишан;

- Аҳлиддин Исроиловнинг бугунги учрашувдаги голи Қирғизистон терма жамоасининг Осиё кубоклари баҳсларидаги илк голи бўлди;

- Эътиборлиси, Қирғизистон терма жамоаси Осиё кубоги тарихида дарвоза томон йўллаган илк зарбасини голга айлантира олган биринчи терма жамоа бўлди;

- Ю Дабаонинг Қирғизистон терма жамоасига урган голи футболчининг 6 ўйиндан иборат голсиз сериясига барҳам берди. Сўнгги бор у 2017 йил декабрь ойида Япония дарвозасини ишғол қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!