Қишда
Ads

Бразилиянинг “Палмейрас” клуби ҳимоячиси Йерри Мина фаолиятини “Барселона”да давом эттирадиган бўлди.

Айтиш керакки, каталонияликлар 23 ёшли колумбиялик футболчи борасида ёздаёқ келишувга эришган. Шундан сўнг томонлар ушбу трансферни қишда амалга оширишга келишиб олишган эди.

Таъкидлаш лозимки, “Барселона” сафида ҳимоя чизиғи вакилларига эҳтиёж янада ортмоқда. Боиси, Самюэль Умтити жиддий жароҳат олган, Хавьер Маскерано эса қишда жамоадан кетишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга кўра Минанинг трансфери “Барселона”га 9 млн еврога тушади. У жорий мавсум Бразилия чемпионатида жами 17та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.