Қишда "Реал"ни икки нафар футболчи тарк этиши мумкин
"Реал Мадрид" ҳимоячиси Ферлан Мендни ва ярим ҳимоячи Браим Диас қишда клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар бермоқда.
Манбада ёзилган маълумотга кўра, мадридликлар Мендини жамоага кераксиз деб ҳисобламоқда ва уни қишда қўйиб юборишга хам тайёр. Ферланга ҳозирда "Милан" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Браим Диасни еса Саудия Арабистонининг бир нечта клублари ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Қайд этилишича, хавбек Хави Алонсонинг тактик лойиҳасига тўғри келмайди.
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" кеча Ла Лиганинг 16-турида "Сельта"га 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу мағлубиятдан сўнг Алонсо шогирдлари 36 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда кетмоқда. 1-поғонани эса 40 очко билан Каталониянинг "Барселона" клуби эгаллаб турибди.



Фикрлар