Қишки Олимпия ўйинлари старт олмоқда
Бугундан эътиборан Милан-Кортина-2026 XXV қишки Олимпия ўйинларининг мусобақалари бошланади. Тақвимга кўра, бугун кёрлинг бўйича дастлабки саралаш беллашувлари ўтказилади.
Ўзбекистон делегацияси ҳам унда иштирок этиш учун Италияга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиаданинг расмий очилиш маросими 6 февраль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Фикрлар