Қишки Универсиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этади

Жорий йилнинг 12-22 январь кунлари АҚШнинг Лейк-Плэсид шаҳрида ХХХ Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакати иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади. Ҳамюртларимиз тоғ чанғиси, сноуборд ва фигурали учиш спорт турларида жами 13 нафар атлет билан океан ортига йўл олади. Атлетлар таркиби қуйидагича:

Тоғ чанғиси:
Раъно Имонқулова
Муҳаммадали Асанов
Арман Гаюпов
Медет Назаров
Ролан Раимқулов
Оқилбек Бухорбоев

Сноуборд:
Динара Жубаева
Бегзодбек Исроилов
Элнур Мирзалиев
Руслан Мирзалиев
Азиз Сапарбаев

Фигурали учиш:
Азизмурод Шабазов
Нигинабону Жамолиддинова

Делегация 10 январь куни АҚШ сафарига жўнаб кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!