Қийин танлов: Мбаппе ёки Холанд?

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике икки ёш ҳужумчи – Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни бир-бирига таққослади.

- Ўйлашимча, улар ҳозирги вақтнинг энг зўр ҳужумчилари сафига киради. Улар ҳали ёш ва келажакда “Олтин тўп” олиш салоҳиятига эга. Холанд кўп гол уришга қодир кучли ва яққол форвард ҳисобланади.

Мбаппе кўп қиррали ўйинчи, ҳужум маркази ва қанотларда ҳам самарали ҳаракат қила олади.

Иккаласи ҳам зўр. Менда Холандга қарши ўйнаш имкони бўлмаган. Мбаппега қарши тўп тепганман. Иккисидан бирини танлаш қийин, - деди Жерар Пике.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!