"Қизилқум" бош мураббийи: "Тўғри, улар тажрибали футболчилар, аммо уларни мен йиғмаганман. Мавсум якунида жамоадан кетаман"
Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Қизилқум” (6:0) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Никола Лазаревич учрашувдаги хатолар, ёзда селекция ишларида жамоа суст ҳаракат қилгани ва сўнгги турдан сўнг жамоадан кетиши ҳақида гапирди.
“Ҳимоядаги хатолар бизга қимматга тушди. Рақиб биринчи голидан кейин тезда иккинчисини ҳам урди. Бу бизни футболчиларни руҳан “эсанкиратиб қўйди”. Рақибнинг даражаси ва сифати юқори. Бу чемпион жамоа. Таркибида сифатли футболчилар бор”, - деди Лазаревич.
“Балки футболчилар мавсум якунланишини кутишаётгандир. Уларнинг ўз вазифалари бор. Тўғри, улар тажрибали футболчилар, аммо уларни мен йиғмаганман. Агар жамоани мен йиққанимда бошқа гап эди. Бошқалар ёзда таркибларини кучайтиришганда, биз ёзда ҳеч кимни олмадик. Селекция қилинмади”.
“Раҳбарият билан гаплашиб олдим, мавсум якунида жамоадан кетаман. “Сурхон”га қарши ўйиндан кейин кетишим ҳақида қарор қабул қилиб бўлган эдим. “Сўғдиёна”га қарши ўйин клубдаги охирги ўйиним”.
Фикрлар