"Қизилқум" Фарғонадаги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда


Олий лиганинг 26-турида “Қизилқум” Фарғонада “Нефтчи” жамоаси меҳмони бўлади.
Кеча эрталаб "Қизилқум" делегацияси Тошкент-Фарғона ҳаво йўналиши орқали белгиланган манзилга етиб келишди ва шаҳар марказидаги “Asia” меҳмонхонасига жойлашди.
Кечки пайт жамоа аъзолари “Нефтчи” жамоасининг Қиргулидаги базаси стадионида машғулотлар ўтказишди.
Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 26-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Қизилқум” учрашуви 26 октябрь куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида соат 16:30 да бошланади, дея "Қизилқум" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!