"Қизилқум" назорат ўйинида Про-лига жамоасидан устун келди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Қизилқум" назорат учрашувида майдонга тушди. Унда навоийликларга "Шўртан" жамоаси рақиблик қилди. 

Беллашувда 1:0 ҳисоби қайд этилди. Баҳсдаги ягона голни 9-дақиқада Ойбек Нурматов пенальтидан киритди. 

12 кунлик Тошкент йиғини давомида "олтин изловчилар" 4 та назорат учрашувида майдонга чиқди. “Сўғдиёна” (2:1), “Сурхон” (3:1), “Шўртан” (1:0) клублари мағлуб этилган бўлса, “Динамо”га (2:3) имконият бой берилди.

Назорат учрашуви.

“Қизилқум” – “Шўртан” 1:0

Тошкент.

Бош ҳакам: Р.Каримов.

Гол: Ойбек Нурматов (9-пен).

“Қизилқум”: А.Макосин, Ж.Содиқов, Н.Тарасов, С.Шукруллаев, А.Усмонов, М.Раҳматов, И.Тошпўлатов, О.Анваров, О.Нурматов, Ш.Жўраев. Ж.Холтўраев.

Захирадан майдонга тушганлар: И.Ваҳобов, Ҳ.Абдуалимов, Д.Раҳматуллаев, О.Толмасов, А.Саноев, Ш.Туропов, А. Маматхўжаев, С.Турсунов, А.Асадов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!