"Қизилқум" Нестеров, Қиличев ва Ҳасанов билан шартномани узайтирди. Григалашвилли ҳамда яна 2 та легионер навоийликлар сафига ўтди
28 январдан буён Анталияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қизилқум” бир қатор футболчилар билан янги шартнома имзолади, таркибга легионерлар қўшиб олди. ПФЛ матбуот хизмати навоийликлар кимлар билан битим тузгани борасида маълумот тарқатди.
"Қизилқум" Игнатий Нестеров, Ойбек Қиличев ва Жамшид Ҳасанов билан 2021 йил 31 декабрга қадар янги келишувни амалга оширди. Шунингдек, аввал ҳам навоийликлар шарафини ҳимоя қилган Элгужа Григалашвили, Матэ Вацадзе ортга қайтди. Грузиялик Георги Кухианидзе ҳам "Қизилқум" билан мавсум охиригача шартнома имзолади.
Фикрлар