"Қизилқум" йиғинига аргентиналик ва эстониялик футболчилар қўшилди (Фото)
Туркияда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган “Қизилқум” жамоаси сафига янги легионерлар кўрикда бўлиб тургани ҳақида маълум қилди.
Навоийликлар машғулотларида эстониялик Артём Дмитриев ва аргентиналик Гонсало Габриел Ритакко иштирок этмоқда. Бу футболчилар ҳақида аввалроқ SPORTS.uz сайти орқали хабар бергандик.
"Қизилқум" йиғинида иштирок этаётган футболчилар билан танишинг.
Тўлиқ исм шарифи: Артём Дмитриев
Туғилагн кун: 14.11.1988 й.
Туғилган жойи: Таллин - Эстония
Амплуа: Ярим ҳимоячи
Тўп тепган жамоалари: ТФМК (Эстония), "Ветра" (Литва), "Транс" (Эстония), "Левадия" (Эстония), "Антверпен" (Белгия), "Лахти" (Финландия), "Жетысу" (Қозоғистон)
Тўлиқ исм шарифи: Гонсало Габриел Ритакко
Туғилган сана: 21.05.1993 й.
Туғилган жойи: Пилар - Аргентина
Амплуа: Ярим ҳимоячи
Тўп тепган жамоалари: "Делфин" (Эквадор), "Оренсе" (Эквадор), "Рампла" (Уругвай), "Манта" (Эквадор), "Гуаякиль Сити" (Эквадор), "Родос" (Греция).
Фикрлар