"Қизилқум"ни россиялик легионер тарк этди, ўрнига эса грузиялик футболчи келди
Тошкентда ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган “Қизилқум” клубида ўтган йилги таркиб ўзаги деярли сақлаб қолинди ва уларга бир қатор ўйинчилар қўшилди.
Бунгача грузиялик Элгужа Григалашвили билан Матэ Ватцадзе жамоага қайтарилгани ҳақида хабар бергандик. Улардан ташқари “Қизилқум”га яна бир грузиялик легионер – Георгий Куханидзе ҳам таклиф қилинган ва янги мавсумни Навоий клубида ўтказади. У ҳужумкор ярим ҳимоячи саналади. Қолаверса, “Бухоро” жамоасидан Беҳруз Саъдуллоев ҳам жалб этилган.
Шунингдек, ўтган йили навоийликлар шарафини ҳимоя қилган россиялик легионер Руслан Маргиев “Қизилқум” билан хайрлашишга қарор қилган.
Фикрлар