Қизиқ факт! АГМК Ўзбекистон кубогида "Насаф"га мағлуб бўлмаган. Лекин қаршиликлар бир марта АГМКни мусобақадан чиқариб юборишган

Ўзбекистон чемпионати ҳамда кубок доирасида 2008 йилдан буён давом этаётган қарама-қаршилик: АГМК - "Насаф" тўқнашувида 31-беллашув. Олмалиқликлар матбуот хизмати учрашув олдидан статистик маълумотларни тақдим этди.

Ҳозирга қадар ўтказилган 30 учрашувда АГМК 6 ғалаба, 10 дуранг ва 14 мағлубият қайд этган. Бу борада устунлик рақиб — "Насаф" тарафида. Тўплар фарқи ҳам қаршиликлар фойдасида: 27-45.

"Насаф" жорий мавсум Суперлигада кумуш медалга эга чиқди, АГМК эса ўз тарихида илк бор бронза медални қўлга киритди. Чемпионатда ҳам ёнма-ён кетган ва мавсум давомида ўзаро рақобатга киришган бу икки жамоа эндиликда мамлакат кубоги финали йўлида Олмалиқда тўқнашмоқда.

Чемпионат совриндорлари мавсумни кубок билан тугатишни ният қилган. АГМК Ўзбекистон кубоги доирасида ҳали "Насаф"га мағлуб бўлмаган. Лекин қаршиликлар бир марта АГМКни кубок мусобақасидан чиқариб юборишганди.

Жамоалар дастлаб, 2009 йилги кубокда тўқнаш келган ва ўшанда асосий вақтда ғолиб аниқланмагач, пенальтилар сериясида (6:7) омад "Насаф"га кулиб боққан.

АГМК Ўзбекистон кубогини қўлга киритган 2018 йили нимчорак финалда "Насаф"ни доғда қолдириб, чорак финалга йўлланма олган ва кейинчалик Ўзбекистон кубоги соҳибига айланганди.

АГМК ва "Насаф" жамоаларининг Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинлари:

2009 йил
Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.
АГМК - "Насаф" 1:1 (пен: 6:7)

2018 йил
Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.
АГМК - "Насаф" 2:1
Голлар: Отабек Зокиров (28), Йован Жокич (30) - Сайдулло Раҳматов (74)

Навбатдаги баҳс АГМК ва "Насаф" жамоаларининг Ўзбекистон кубогидаги учинчи тўқнашувига айланади. АГМК жорий мавсум Ўзбекистон кубогида дастлаб "Локомотив"ни (3:0), кейинчалик "Металлург"ни (4:3) мусобақадан чиқариб юборди. "Насаф" эса водий жамоалари "Андижон" (1:0) ва "Навбаҳор" (2:1) устидан ғалаба қозонди.

Ўзбекистон Кубоги, ярим финал.

16 декабрь, чоршанба

АГМК — «Насаф» (16:00)

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Абдурашид Худойберганов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
16/12/2020 12:27
Иншоллох Насаф бугун галаба кутамиз ё роббим Насафчиларни узинг коллаген омин