Қизиқ факт! "Нефтчи"нинг 16 йиллик нохуш анъанаси давом этадими?

SPORTS.uz сайти журналисти - Фахриддин Рўзиев ўз телеграм каналида Суперлигага оид қизиқарли фактларни эълон қилишда давом этади. 

Хабарингиз бор, "Нефтчи" бугун "Металлург" меҳмони бўлади. Биринчи тур доирасидаги баҳс фарғоналиклар учун қийин кечса керак. Боиси шундаки, водий клуби сўнгги йилларда чемпионат стартидаги сафар ўйинларини муваффақият билан бошлай олмаяпти.

"Нефтчи" охирги бор 1-тур доирасида меҳмонда ўтказилган учрашувни 2006 йилги мавсум аввалида ўз фойдасига ҳал қилган эди. Ўшанда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби йирик ҳисобда мағлуб қилинган (3:0).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!