Қизиқ! “Краснодар”ни яна бир хорижлик футболчи тарк этди

 

Россиянинг “Краснодар” клуби футболчиси Эбуэ Куасси фаолиятини бошқа жамоада давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Эбуэ Куасси “Краснодар”ни “Селтик”ка алмашган. Ярим ҳимоячи янги жамоаси билан қанча муддатга шартнома имзолагани маълум эмас. Аммо шотландияликлар Эбуэ Куасси учун 3,5 миллион евро сарфлаган.   

Маълумот ўрнида, Эбуэ Куасси Россия чемпионатида 10 та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!