“Қизлар нима дейди?” – 11 апрель куни аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви олдидан ўзгача тадбир ўтказилади
Унда мамлакат чемпиони “Бунёдкор-W” ҳамда Ўзбекистон Кубоги соҳибалари “Севинч” жамоаси футболчи қизлари ўзаро ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Эртага, 11 апрель куни мазкур учрашув олдидан ўйинолди тадбир бўлиб ўтади. Суперкубок учрашувини ўзгача тарзда ташкил этишга ҳаракат қилаётган Профессионал футбол лигаси мазкур ўйин олдидан пойтахтимиздаги “Эски шаҳар” савдо марказида ўйинолди матбуот анжуманини ўтказади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
Ушбу ўйинолди тадбирида ҳар икки жамоа устозлари ва футболчи қизлари иштирок этади. Суперкубок олдидан ташкил қилинаётган ушбу тадбирда барча турдаги ОАВ вакиллари ҳамда футбол ишқибозлари бирдек иштирок этиш имконига эга бўлишади. Ўзгача руҳда ўтиши режалаштирилаётган мазкур тадбирда сизни бир қатор сюрпризлар ҳам кутмоқда!
Аёллар футболи бўйича бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви олди тадбири 11 апрель куни соат 19:00да “Эски шаҳар” савдо марказида бошланади. Унга барча ОАВ ходимлари ва мухлисларни таклиф этамиз.
Таъкидлаб ўтамиз, Туркиянинг KOC Elektrik компанияси бош ҳомийлигида ўтадиган Суперкубок баҳси эса 12 апрель куни соат 16:00да “Жар” стадионида бошланади.
Фикрлар