Қодирхон Ғаниев навбатдаги жангини ўтказди
Айни дақиқаларда Россиянинг Самара шаҳрида URAL FC промоушени ўзининг навбатдаги турнирини ўтказмоқда.
Хабар берганимиздек, ушбу кечада икки нафар ҳамюртимиз жанг қилади ва унинг дастлабкисида ММА бўйича оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Қодирхон Ғаниев мезбонлар вакили Рамис Трегуловга қарши октагонга кўтарилди.
Тўлиқ уч раунд давом этган тўқнашувда юртдошимиз рақибини мувозанатдан ҳам чиқара олди. Бироқ, бонг рақибни нокаутдан қутқариб қолди. Бир сўз билан айтганда, раундлар мобайнида яхши ҳаракат қилган ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, ғалаба қозонди. Олдинда, яна бир вакилимиз Ҳусан Баратов ҳам К-1 йўналишида Шамиль Аббасовга қарши жанг қилади.
Фикрлар