Қўл жанги усталари Тошкентда беллашади
Ads
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида 6-8 декабрь кунлари қўл жанги бўйича махсус қисмларнинг хизмат бурчини ўташ чоғида вафот этган ходимлари хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир ўтказилади.
 
Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда мамлакатимиз қўл жанги федерацияси томонидан ўн бешинчи маротаба ташкил этилган ушбу нуфузли турнирда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Қирғизистон, Қозоғистон, Мўғулистон, Украина ҳамда Тожикистондан келган 300 нафарга яқин профессионал ва ҳаваскор спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боради.
 
Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтиши кутилаётган халқаро турнирга барча журналист ва мухлислар таклиф этилади.