Қўпол хато қилган “Рома” футболчиси жаҳон чемпионатига бормайдиган бўлди

“Рома”нинг 23 ёшли марказий ҳимоячиси Рожер Ибаньес бу мавсумдан эътиборан Бразилия терма жамоасига жалб этилаётган эди. Бу футболчи А Сериянинг марказий учрашувида қўпол хатога йўл қўйиши оқибатида римликлар пойтахт дербисида “Лацио”дан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатига тайёргарлик йиғинида қатнашган Ибаньес Қатарга олиб кетилмайдиган бўлди. Терма бош мураббийи Тите ҳимоячини мундиалга борадиганлар рўйхатига киритмади.

Тите ҳозирча 24 нафар футболчини танлаган. Яна уч ҳимоячи – “Бенфика”дан Лукас Вериссимо, “Ювентус”дан Бремер ва “Унам Пумас”дан Дани Алвес захира рўйхатидан ўрин олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!