"Қўқон-1912" - "Бунёдкор" ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда ВАР тизимидан фойдаланилди
Тошкентда йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Қўқонликларнинг бугунги рақиби – “Бунёдкор” бўлди.
Ўйин кутилганидек, шиддатли тарзда бошланди. 15-дақиқада Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинини "ялаб" ўтди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Мўмин Мелиев дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб зарба йўллади.
35-дақиқада Холмуҳаммедовнинг узатмасидан сўнг, Рустамовнинг бош билан берған зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида тошкентликлар ҳисобни очишди. Бурчак зарбасидан сўнг Одилжон Абдураҳмонов дарвозани ишғол қилди. Абдураҳмонов қирғизистонлик футболчи бўлиб, "Бунёдкор"да кўрикдан ўткамоқда.
70-дақиқада “Бунёдкор” футболчилари иккинчи голни киритди. Иброҳим Томива ҳисобни ўзгартирди. 77-дақиқада "Қўқон-1912" ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Шоҳруҳ Холматов бурчак зарбасидан сўнг, рақиб дарвозасини ишғол қилди. 85-дақиқада қўқонликлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Ушбу вазиятда ҳакамлар ВАРга мурожаат қилди. Ушбу тизим пенальти борлигини тасдиқлади. Андрей Сидоров 11 метрдан гол урди. Учрашув дуранг ҳисобда якун топди.
Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – 2:2 (0:1)
Голлар: Шоҳруҳ Холматов 77, Андрей Сидоров пенальти 86 - Одилжон Абдураҳмонов 42, Иброҳим Томива 70
“Қўқон-1912”: Э. Аҳмадов, О. Рустамов, Б. Акбаров, М. Холмуҳаммедов, А. Мерзляков, Ф. Бекмуродов, И. Маликжонов, С. Азимов, М. Ҳасанов, С. Синдаров, М. Мелиев.
Захира: Х. Хўжаев, Ш. Холматов, Ж. Гусейнов, А. Маматхўжаев, А. Исроилов, С. Етовқўзиев, М. Норматов, Р. Абдуҳамидов, Ш. Норбеков, А. Сидоров, Д. Дурдиев.
«Бунёдкор»: Асилбек Омонов, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Хуршид Убайдуллаев, Суннатилла Абдуллажонов, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов, Санжар Рашидов, Одилжон Абдураҳмонов, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов.
Захира: Равшан Ягудин, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Хуршид Убайдуллаев, Суннатилла Абдуллажонов, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов, Санжар Рашидов, Одилжон Абдураҳмонов, Фаррух Икромов, Иброҳим Томива.
Фикрлар