"Қўқон-1912" - "Бунёдкор": Қўқонликлар ўзаро ўйинларнинг барчасида таслим бўлган

 

Олий лиганинг 28-туридан ўрин олган учрашувларнинг бирида “Қўқон-1912” ва “Бунёдкор”  клублари Қўқонда тўқнаш келишади. Қўқонликлар матбуот хизмати мазкур ўйинга оид статистик маълумотларни тақдим қилди.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар Олий лигада бугунга қадар беш марта рўбару келишган. Учрашувларнинг барчасида “Бунёдкор” ғалабага эришган. Бешта учрашувда "Қўқон-1912" вакиллари “қалдирғочлар” дарвозасига атиги бир марта йўл топишган. Ҳозирча ягона бўлиб турган голга жамоа сардори – Носир Отақўзиев муаллифлик қилган.

Факт: "Қўқон-1912" учинчи марта “Бунёдкор” билан ўз майдонида тўп суради. Ўтган йили Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган учрашувда “Бунёдкор” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ҳакамлар

Пайшанба  куни Қўқонда бўлиб ўтадиган  “Қўқон-1912”- “Бунёдкор” ўйинини Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди.

Ушбу ҳакам бундан икки тур олдин "Қўқон-1912“нинг Локомотив”га қарши кечган баҳсида ҳам ишлаганди. 

Олий лига, 28-тур

9 ноябрь, пайшанба

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Бунёдкор” (Тошкент)

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), И. Гормашов (Тошкент).

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент)

ПФЛ вакили: В. Лёткин

Бошланиш вақтлари

Марказий стадионида бўлиб ўтадиган учрашув 9 ноябрь куни соат 15:00да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Ўринбосарлар баҳси соат 14:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!