"Қўқон-1912" - "Пахтакор": Матнли трансляция
Ўзбекистон Coca Cola Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви "Қўқон-1912" - "Пахтакор" жамоалари ўртасида кечади. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляцияда кузатиб бориш имкониятига эгасиз. Баҳснинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дердийок ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'

Маликжонов ўрнига Етовқўзиев майдонга тушди.
- 84'

Машарипов ва Ҳамдамов ўрнига Сидиқов ва Эркинов майдонга туширилмоқда.
- 80'

Нурматов Азимов ўрнига майдонга тушди.
- 77'

Машарипов тиббий ёрдам олмоқда.
- 76'

Холмуҳаммедов огоҳлантирилди.
- 76'

Сергеев ва Сайфиев ўрнига Дердийок ва Комилов майдонга тушди.
- 74'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамдамов жарима майдонидаги бўшлиқдан фойдаланиб, гол уриб кетди.
- 73'
Машарипов қанотдаги фаоллик эвазига стандартлар ишлашда давом этмоқда.
- 72'
Машарипов бурчак зарбаси ишлади.
- 14'

Маматхўжаев Машариповга ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка олди.
- 69'

Синдаров ўрнига Норбеков майдонга тушмоқда.
- 68'

Ҳасанов сариқ карточка ишлаб олди.
- 67'
Майдон марказида тўқнашув. Ҳакам "Пахтакор" футболчисига карточка кўрсатишни хоҳламади.
- 67'

Козак ўрнига Собирхўжаев майдонга тушмоқда.
- 63'
Холмуҳаммедовнинг жаримадан узатган тўприга шериклари қониқарли зарба йўллай олмади.
- 62'
"Қўқон-1912" анча фаоллашди.
- 58'

Холмуҳаммедовнинг бурчакдан узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.
- 57'

Козак сариқ карточка ишлаб олди.
- 57'
Ҳасановнинг жарима майдонига узатмаси яна муваффақиятсиз.
- 52'
Азимовнинг узатмаси Қувватовнинг қўлларига бориб тушди.
- 50'
Машарипов жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўрнидан туриши кераклигини айтмоқда.
- 48'
Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима майдонига узатмасини Қувватов ушлаб олди.
- 47'
Акбаровнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

Сайфиевга сариқ карточка кўрсатилди.
- 44'
Қўқонликлар кўп тўпни йўқотмоқда.
- 41'
Ҳасанов ва Азимов бир-бирига ишониб қолиши натижасида хавфли ҳужум йўққа чиқарилди.
- 40'
Ҳамробековнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 39'
Холмуҳаммедовнинг жарима майдонига узатмаси Қувватовнинг қўлларига бориб тушди.
- 37'
Машариповда ҳаммаси жойида. У майдонга қайтди.
- 35'

Машарипов тиббий ёрдам олмоқда.
- 33'
Чераннинг зарбасини Абдуллаев қийинчилик билан қайтарди.
- 31'

ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Пахтакор" ҳисобни очди. Сергеев бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
- 30'

Сергеевнинг кучли зарбасини Абдуллаев қайтарди.
- 30'
Ҳамробековнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 27'
Сергеевнинг бош билан берган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.
- 24'
Сергеев яна бир вазиятни кўкка совурди. Сайфиев эса тўпга мослаша олмади.
- 23'
Синдоровнинг жарима майдонига узатмасини Қувватов ушлаб олди.
- 22'
Синдоровнинг зарбаси кучсиз чиқди. Қувватов қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.
- 19'
Алижоновдан ҳужумдаги фол.
- 17'
"Пахтакор" штурм уюштирмоқда.
- 16'
Синдоровнинг узатмаси ўтмади.
- 15'
Ҳасанов офсайдда қолиб кетди.
- 13'
"Пахтакор"нинг жарима майдонига узатмаси Акбаров томонидан тепиб юборилди.
- 11'
"Пахтакор" ҳимояланишга мажбур этилмоқда.
- 10'
Ҳасанов бурчак зарбаси ишлади.
- 9'

Бурчакдан узатилган тўпга Сергеев зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 8'
Азимовдан агрессив ҳаракат. Футболчилар тортишиб кетмоқда. Ҳакам ўз вақтида уларни тинчлантирди.
- 7'
Ҳасановнинг зарбаси Суюнов томонидан қайтарилди.
- 6'
Машариповнинг жарима майдонига узатган навбатдаги тўпи зарбага айланиб кетди. Тўп устунга тегиб қайтди. Сергеев зарба бера олмади. Акбаров тўпни тепиб юборди.
- 4'
Машариповнинг жаримадан узатган тўпини шериклари бош билан аниқ дарвозага йўллай олмади.
- 3'
"Шерлар" қисқа пасларда ўйнамоқда.
- 2'
Дастлабки дақиқаларда "Пахтакор" тўп назоратини қўлга олишга интилмоқда.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Футболчилар майдонда саф тортмоқда.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Ўзбекистон кубоги ярим финали бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.



Фикрлар