"Қўқон-1912" бош мураббийи: "Унга қаердадир класс етишмаяпти"

Про лиганинг 11-турида “Хоразм” – “Қўқон-1912” учрашувида дарвозалар дахлсиз қолди. Мазкур ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Учрашувга келадиган бўлсак, уйдаги қийин ўйиндан кейин сафарда “Хоразм” жамоасига қарши майдонга тушдик. Икки хил тайм бўлди. Мақсадимиз албатта ғалаба қозониш эди. “Хоразм”ни беллашувга яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. Албатта, яхши баҳс бўлди. Томошабоп тарзда кечди.

- Учрашувда дуранг натижа кузатилди. Ўйиндан қониқдингизми ёки натижаданми?

- Ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Футболчиларимиз аста-секин ўз ўйинларини топиб боряпти. Бундан хурсандман. Ўтган сафар ҳам айтгандим, сафимизда жароҳатланганлар кўп эди. Бу беллашувда билинди. Улар соғайиб аста-аста сафимизга қўшилишмоқда. Бу учрашувда бизга фақат гол етишмади. Ўзинглар ҳам кўрдинглар, ҳатто бир метрдан ҳам 2-3 та вазиятимиз бўлди. Бизга вазиятлардан фойдаланиш етишмади.

- Шахзод Бешимовнинг кўрсатган ўйини хусусида нима дея оласиз?

- Бешимов ёмон ўйинчи эмас, яхши. Унга қаердадир класс етишмаяпти. Кўрдинглар, учта эпизоди бор эди. Ўз устида ишлашда давом этса яхши футболчи бўлади. Бундай имкониятлардан гол уриш керак. Бундай вазиятлардан гол урмаса ҳужумчига қийин.

Доим А ва Б план бўлади. Биринчи бўлимда тўпни тўлиқ биз назорат қилдик. Шунга яраша кўп имкониятларимиз бўлди. Ундан кейин йигитларга чарчоқ сезилди. Биз тўп билан муомала қилишни кўпроқ “Хоразм”га бердик ва Б планимизга ўтдик. Чунки шундан кейин қарши ҳужумда ўйнашга ўтдик. Қарши ҳужумларда 2-3 та имкониятларимиз бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!