"Қўқон-1912" футболчиси жамоадан кетди
Пойтахтда ёзги йиғинини ўтказаётган про лига вакили - “Қўқон-1912” жамоаси таркибида айрим ўзгаришлар юз бермоқда. Клубга келаётган ва клубдан кетаётган ўйинчилар бор. Жумладан, бугун қўқонликлар шарафини ҳимоя қилган иқтидорли ярим ҳимоячи Фарҳод Мираҳматов жамоа билан хайрлашди.
Бу ҳақида футболчи Sports.uz мухбирига “Қўқон-1912”дан кетганини тасдиқлади. Маълум бўлишича, томонлар ўзаро келишган ҳолатда шартномани бекор қилдилар.
Мираҳматов ўтган йилнинг февраль ойида ушбу жамоага қўшилганди. Бу йил биринчи даврада Фарҳод қўқонликлар таркибида 7 та учрашувда майдонга тушиб биттадан гол ва голли ассистни қайд этди. Ўзбекистон Кубогида эса 3 та беллашувда иштирок этди.
Фикрлар