"Қўқон-1912" футболчиси янги мавсумни "Сурхон"да ўтказади
"Қўқон-1912" ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Жасур Ёқубов янги мавсумини Термизнинг "Сурхон" жамоасида ўтказади.
"Шунқорлар" матбуот хизматининг ёзишича, қўқонликлар раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби ёш футболчининг ўйин амалиётига эга бўлишини ҳисобга олиб, Жасурни "Сурхон" жамоасига ижара асосида беришга қарор қилди.
21 ёшли футболчи ўтган мавсум 17та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар