“Қўқон-1912” жамоасининг янги мавсум учун либосини кўрдингизми? (фото)
Айни кунларда юртимиздаги футбол жамоалари янги мавсум учун ҳар жиҳатдан тайёргарлик кўришмоқда. Футболчилар киядиган спорт кийимлари ҳар бир жамоада муҳим ўрин тутади.
“Қўқон-1912” жамоаси ўтган мавсумни “Jako” компанияси либосларидан фойдаланган эди. Келаётган янги мавсумда ҳам “шунқорлар” бу анъанани давом эттиради. Жамоа аъзолари “Jako” бренди остидаги либосларда майдонда кўриниш берадилар.
Бахтиёр Ашурматов жамоаси ўзининг анъанавий кўк ва оқ рангларидан воз кечмайди. Янги мавсумдаги футболчилар кийиб майдонга тушадиган спорт формалари ўзининг ёрқин кўриниши ва ўзгача дизайни билан ўтган йиллардагидан бироз фарқ қилади.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати.
Фикрлар