"Қўқон-1912" легионери билан шартномани узайтирди

"Қўқон-1912" клубига ёзда келиб қўшилган грузиялик ярим ҳимоячи Шота Гвазава жамоанинг асосий футболчисига айланиб олди. 

Иккинчи даврадаги ишончли ўйинлари орқали мухлислар эътиборига тушган футболчи билан "Қўқон-1912" келишувни яна бир йилга узайтиришга қарор қилди ва эндиликда ярим ҳимоячи келаси мавсум ҳам жамоа либосида ҳаракат қилади. 

Шота жорий мавсум «Қўқон-1912» сафида 11 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 тадан гол ва ассист ёзиб қўйди.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!