"Қўқон-1912" мухлислари учун хушхабар!

Аввалроқ, ижтимой тармоқларда Суперлига айрим клублари уй ўйинларини ўз майдонида ўтказмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бунга сабаб стадионнинг прожектори талабга жавоб бермаслиги кўрсатилган. Рўйхатда "Қўқон-1912" жамоаси ҳам бор эди.

Клуб матбуот котиби Акрам Мамадалиевнинг маълум қилишича, стадионга янги ёритгичлар ўрнатилади. 

"Қўқондаги "Марказий" стадиони прожекторлари янги бўладиган бўлди. "Филипс" компанияси ўзининг сўнгги русумдаги ёритгичларини ўрнатади. Ёздаги ўйинлар кечқурун бўлади", - дея ёзиб қолдирган Мамадалиев.

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" жамоаси айни дамда Суперлига турнир жадвалида 6-ўринда жойлашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!