"Қўқон-1912" назорат ўйинида "Нефтчи"ни мағлубиятга учратди
Аксарият Суперлига жамоалари сингари “Қўқон-1912” ҳам янги мавсумга тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа бугун Тошкентда “Нефтчи”га қарши назорат учрашуви ўтказди. Ушбу беллашув 1:0 ҳисобида қўқонликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги ягона голни 53-дақиқада Сардор Етвоқўзиев киритди.
Ўртоқлик ўйини
"Қўқон-1912" - "Нефтчи" 1-0
Гол: Сардор Етвоқўзиев (53)
"Қўқон-1912": Элдор Адҳамов, Муҳаммаданас Хасанов, Шоҳруҳ Холматов, Жавлон Гусейинов, Азамат Исроилов, Муҳсин Норматов, Иқбол Маликжонов, Сардор Етвоқўзиев, Сардор Азимов, Андрей Сидоров, Дидар Дурдиев,
"Нефтчи": Машҳур Муҳаммаджонов, Шодиёр Ҳожиматов, Худойшукур Сатторов, Тоҳир Шамсиддинов, Умар Адҳамзода, Аъзам Алиев, Абдулло Олимов, Жасур Абдулбеков, Шерзод Каримов, Абдул Азиз Юсупов, Отабек Зокиров.
Фикрлар