"Қўқон-1912" назорат ўйинида "Хоразм"ни таслим этди

Бугун "Қўқон-1912" жамоаси "Аҳмад Яссавий" стадионида "Хоразм"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашувда катта устунликка эришган водийликлар рақибларини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Беллашувдаги ягона голни Муроджон Комилов киритди. У кучли зарбаси рақиб дарвозасининг юқори бурчагини аниқ нишонга олди. 

Маълумот ўрнида, "Қўқон-1912" клуби Про-лига илк турида "Шўртан"га қарши баҳс олиб боради. "Хоразм" эса "Юниред" билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!