"Қўқон-1912" ўз қароргоҳида машғулотларни бошлади. Эртага "Турон"га қарши майдонга тушади

"Қўқон-1912" жамоаси Coca Cola Суперлигасининг 2 даврасига тайёргарликнинг сўнгги босқичини бошлади. Жамоа аъзолари бугун Қўқон шаҳрида тўпланишди ҳамда Қўқондаги "марказий" стадионида ўз машғулотларини ўтказишди.

Дарвон Файизев шогирдлари Суперлиганинг иккинчи даврасини Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. "Қўқон-1912" ҳамда "Нефтчи" ўртасидига дерби 2 август куни Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида бўлиб ўтади.

Мазкур учрашувга тайёргарлик кўриш режасига кўра футболчиларимиз эртага назорат учрашувида майдонга тушадилар. Эртага Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида мезбонлар "Турон" жамоаси билан "Қўқон-1912" жамоаси ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади, - дея хабар бермоқда "Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!