"Қўқон-1912" ўз сафига "Нефтчи" футболчисини қўшиб олди
"Қўқон-1912" жамоаси янги мавсум олдидан илк трансферини амалга оширди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Жамоамиз сўнгги уч мавсумни «Нефтчи»да ўтказган, ўтган мавсум Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган тажрибали ярим ҳимоячи Ғулом-Ҳайдар Ғуломов билан бир йиллик шартнома имзолади.
Ғулом-Ҳайдар Ғуломов "Нефтчи" жамоасидан ташқари "Локомотив", ОКМК, "Шўртан", "Машъал", "Қизилқум" ва "Бунёдкор" каби жамоаларда тўп сурган.
Маҳоратли ярим ҳимоячига янги мавсумда омад тилаб қоламиз ва жамоамиз билан юқори натижаларга эришишини тилаб қоламиз", — дейилади қўқонликлар хабарида.



Фикрлар