"Қўқон-1912" сафида "Нефтчи"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотиш бор

Даврон Файзиев бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Суперлиганинг 2-даврасига қизғин тарзда тайёргарликни давом эттирмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Жамоа 2-даврани “Нефтчи”га қарши “дерби” билан бошлайди. Ушбу ўйиннинг аҳамияти ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. “Шунқорлар” бир ғалаба билан турнир жадвалидаги ўринларини анча яхшилаб олишлари ёки аксинча бир мағлубият билан янада қийин вазиятга тушиб қолишлари мумкин.

“Нефтчи”да ҳам худди шундай вазият. Буни яхши англаган мураббийлар штаби ҳамда футболчилар бир ёқадан бош чиқарган ҳолда, ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Фарғона “дерби”сига қўқонликлар бир нафар йўқотиш билан боради. Жароҳати боис ҳимоячи Александр Мерзляков ушбу ўйинни ўтказиб юборади.

Ўйин 2 август соат 19:00да Яйпанда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Yusupov Otabek
31/07/2022 13:58
Шомуродов Болоняга утдими. Спорт уз ёритинглар