"Қўқон-1912" Тожикистонда Россия клуби билан ўйнади

Бугун «Қўқон-1912» жамоаси Тожикистондаги йиғин давомидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Рақиб - «Динамо» Владивасток бўлди.

Учрашувда "Қўқон-1912" жамоаси устунликка эришган бўлишига қарамасдан, россияликлар ҳам яхши ҳимояланди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўртоқлик учрашуви
ҚЎҚОН-1912 - ДИНАМО - 0:0
«Қўқон-1912»: Азизхон Исаков, Бобур Акбаров, Зафар Ҳакимов, Зафар Акрамов, Фарҳод Мирахмадов, Баҳром Абдураҳимов, Жавоҳир Ҳусанов, Ислом Шарипов, Иқболжон Маликжонов, Бекжон Жўраев, Сергей Петров.

Захирадан майдонга тушганлар: Исломжон Абдуллаев, Аслиддин Тоштемиров, Александр Мерзляков, Усмонали Абдукаримов, Иброҳим Нўъмонов, Асадбек Зокиржонов, Дониёр Исмаилов, Мустафо Абдуманнонов, Муҳаммадюсуф Турдалиев, Бобурбек Собиров.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!