"Қўқон-1912" Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлади

Янги футбол мавсумига жиддий тарзда тайёргарлик олиб бораётган "Қўқон-1912" жамоаси қисқа муддатли таътилдан сўнг, бугун Тошкент шаҳрида ўз машғулотларини бошлади.

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штаби ишлаб чиққан режага кўра, янги мавсумга тайёргарлик босқичма-босқич давом этмоқда. Навбатдаги Тошкент йиғини 19 февралга қадар давом этиши кўзда тутилган. Йиғин давомида учта назорат ўйини ўтказиш режа қилинган.

Таркибга яна янги футболчилар ҳам қўшилиши мумкин. Йиғин жараёнига таклиф қилинган футболчилар ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз. Машғулотлар Тошкентдаги "Тўқимачи" стадионида олиб борилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!