Терма жамоаларимизнинг йиғинлари сабаб, Суперлига ўйинларида қисқа муддатли танаффус юзага келди. Фурсатдан фойдаланиб икки кун ҳордиқ олган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари кеча Тошкент шаҳрида тўпланишди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Суперлиганинг навбатдаги турида бўладиган “Бунёдкор” жамоасига қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди.

“Шунқорлар” беш кун мобайнида пойтахтда ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришади. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Куннинг биринчи ярмида мураббийлар футболчиларнинг жисмоний холатларини яхшилаш борасида иш олиб боришса, иккинчи ярмидаги машғулотлар тўп билан ишлашга қаратилмоқда.

Тошкент йиғини доирасида Суперлига жамоаларидан бири билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш ҳам мураббийларнинг режаларидан ўрин олган.

“Қўқон-1912” жамоаси Суперлиганинг 4-турини 2 апрель куни ўз  майдонида , Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказади.

“Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)