“Қўқон-1912” Туркияга йўл олди
Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўришни мақсад қилган “Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги ўқув йиғин машғулотларини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олди. 24 январдан 14 февралга қадар давом этадиган йиғинда жамоа бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
Машғулот жараёнида футболчиларнинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Жамоанинг асосий таркибидан ташқари ўтган мавсум оринбосарлар сафида яхши ҳаракат қилган бир қатор футболчилар ҳам Туркиядаги йиғинда иштирок этади. Шундан ташқари, Туркиядаги йиғинда жамоа сафида яна бир қатор футболчилар қўшилиши кутилмоқда.
“Қўқон-1912” жамоасининг Анталия йиғинга йўл олган тўлиқ таркиб рўйхати қуйидагича:
Спорт директори: Мухсинжон Низомиддинов
Бош мураббий: Андрей Шипилов
Ёрдамчи мураббий: Февзи Давлетов
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Анатолий Курлаев
Фитнес бўйича мураббий: Расулжон Сайдалиев
Дарвозабонлар мураббийи: Хуршид Хўжаев
Иш юритувчи: Маъруфжон Мўминов
Маъмур: Маъмур Мансуров
Шифокор: Бобур Абдазов
Уқаловчилар: Нажмиддинов Бегмурод, Солиев Артур
Матбуот котиби: Ниғмонхоча Нозимов
Футболчилар:
Азизхон Исоқов, Рустам Нартаджиев, Асилддин Тоштемиров, Зафар Ҳақимов, Жасурбек Ёқубов, Шаҳзод Акрамов, Алишер Салимов, Иқболжон Маликжонов, Муҳриддин Пазлидинов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Иброҳимжон Мухторов, Аюбхон Мухторов, Хайотжон Маматов, Андро Гиоргадзе, Шота Гвазава, Тома Табатадзе, ҒуломҲайдар Ғулямов, Шоҳруҳ Гадоев, Егор Кондратюк, Жавоҳир Сидиқов, Абдурашид Валиев, Ҳасанжон Рўзматов, Муҳаммадюсуф Тўйчиёв, Саидисломбек Пахлавонов, Жасурбек Маҳмуджонов, Ҳамзахон Хўжаев.
Жавоҳир Ҳусанов Миллий терма жамоа йиғинда иштирок этаётганлиги сабабли жамоамиз ихтиёрига кейинроқ қўшилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.



Фикрлар