"Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" ҳеч қачон муросага кўнмаган

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тур баҳслари давом эттирилади. Кун дастуридан ўрин олган яна бир эътиборли баҳсда "Қўқон-1912" жамоаси "Бунёдкор"ни ўз майдонида қабул қилади. 

Жамоалар шу давргача ўзаро 12 та ўйинда тўқнаш келишга улгурган. Уларнинг 4 тасида қўқонликлар, 8 тасида тошкентликлар ғалабани қўлга киритган. Улар ўртасидаги ҳеч бир беллашувда дуранг натижаси қайд этилмаган. 

"Қўқон-1912"нинг бугунги рақиблари устидан қозонган энг йирик ғалабасида таблодаги ҳисоб 3:0 кўринишини олган. "Қалдирғочлар" эса "шунқорлар"ни 5:0 ҳисоби билан таслим этишга эришган. 

Голлар нисбати айни дамда 13-23 ни ташкил этиб турибди. Бу борада, табиийки, "Бунёдкор" олдинда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!