"Қўқон-1912" яна бир легионери билан хайрлашди

Coca Cola Суперлигасида ўз иштирокини муваффақиятли якунлаган "Қўқон-1912" жамоаси ивуарлик легионер Якуба Бамба билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Бахтиёр Ашурматов қўл остида африкалик футболчи мавсумни яхши ўтказди. Бамба жамоада ўзининг интизоми ҳамда одоби билан барчада яхши таассурот қолдирди. Бу йилги қийин пандемия шароитида барча легионер футболчилар каби салкам бир йил ўз оиласидан йироқда яшашга мажбур бўлган Якуба Бамба ўз юртига жўнаб кетди. Жамоа раҳбарлари, мураббийлар ва барча футболчилар Якуба Бамба билан дўстона хайрлашишди. Клуб ва Бамба ўртасида тузилган шартнома муддати ўз якунига етди.

photo_2020-12-07_08-57-54

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!