"Қўқон-1912" янги футболчиларини таништирди
Бугун "Марказий" стадионда "Қўқон-1912" жамаоасига давралар оралиғида келиб қўшилган ўйинчиларни таништириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, клуб вице-президенти Акрамжон Мамадалиев, мураббийлари ва бошқа расмий кишилар иштирок этишди. Маросим аввалида Қўқон шаҳри ҳоким Маъруфжон Усмонов ва вице-президенти Акрамжон Мамадалиев сўзга чиқди ва жамоанинг мақсадлари ва режалари ҳақида гапириб ўтишди.
Шундан сўнг янги келииб қўшилган футболчилар оммага таништирилди. Рустам Нартажиев, Авазхон Маматхўжаев, Шаҳзод Бешимов, Бобур Собиров, Асадбек Зокиржонов, Абдужалил Маназаров ва Артём Филипосянга "Қўқон-1912" формалари тақдим этилди.
Тадбирда жамоа мухлислари ҳам сўзга чиқиб, доим "Қўқон-1912" жамоаси билан бирга бўлишларини маълум қилди. Маросим сўнгида жамоа аъзолари мухлислар билан эсдалик усун суратга тушишди.
Фикрлар