"Қўқон-1912" йиғинига янги футболчи қўшилди
Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг Тошкентдаги йиғини давом этмоқда. Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан мураббийлар штаби машғулотларни қатъий график бўйича кунига икки маҳалдан олиб боряпти. Мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини мавсум бошланишига қадар максимал формага олиб келиш учун бор маҳоратларини ишга солмоқда.
Селекция ишлари ҳам давом эттирилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Шу кунларда жамоа машғулотларига ўтган мавсумни Термизнинг "Сурхон" жамоасида ўтказган, асли Фарғона футбол академияси тарбияланувчиси бўлган Исломжон Тошпўлатов қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
1997 йилда туғилган Исломжон Тошпўлатов футболчилик фаолиятини "Қўқон-1912" жамоасининг ўринбосарлар таркибида бошлаган. Кейинчалик "Нефтчи" ҳамда "Сурхон" клубларида тўп тепди.
Фикрлар