"Қўқон-1912"га янги бош мураббий тайинланди ва унинг ёрдамчилари ҳам аниқланди
Бугун “Қўқон-1912” жамоасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Йиғишда клубда катта мураббий сифатида фаолият олиб борган Баҳром Ҳайдаров “Қўқон-1912” бош мураббийи этиб тайинланди.
Эндиликда унга “Локомотив” клуби ёшлар жамоасида фаолият олиб борган Арипов Рустам Абдурасулович ёрдам беради. Рустам Арипов Баҳром Ҳайдоров билан “Сурхон” жамоасида ҳам биргаликда фаолият олиб боргани қайд ўтиш лозим.
Шунингдек, Раҳматжон Иноғомов ҳам мураббийлар штабида фаолиятини давом эттиради. Хуршид Хўжаев эса бундан буёғига дарвозабонлар билан ишлайдиган бўлди.
Хуршид Хўжаев “Андижон”, ОКМК, “Бухоро”, “Қўқон-1912”, “Навбаҳор” каби жамоаларда фаолият олиб борган. 36 ёшли мутахассис ўтган мавсум дарвозабонлик фаолиятини якунлаган. Хўжаев жорий йилдан бошлаб “Нестеров дарвозабонлар мактаби”да ёш ва истеъдодли дарвозабонлар билан ишлаб келаётган эди.
Шу вақтга қадар жамоада фаолият олиб борган бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов, дарвозабонлар мураббийи Андрей Бакланов ва спорт директори Абдуваҳоб Аҳмадалиев билан дўстона хайрлашилди.
“Қўқон-1912” матбуот хизмати.
Фикрлар