Ads

 

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бугун БААга жўнаб кетади.

15-19 июль кунлари БААнинг Дубай шаҳрида келаси йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳслари “D” гуруҳи учрашувлари ўтказилади. Ушбу саралаш гуруҳида мезбон БАА, Ўзбекистон, Ливан ҳамда Непал ёшлар термалари Осиё Чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров мазкур саралаш турнирига жами 22 нафар футболчини жалб этган. Улар орасида “Қўқон-1912”нинг икки нафар аъзоси ҳам бор. Булар Жавоҳир Сидиқов ва Андрей Сидоровлар.