"Қўқон-1912" Туркиядаги йиғинда қайси жамоаларга қарши майдонга тушади?
"Қўқон-1912" янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрида машғулот олиб бормоқда.
Бу йиғин давомида Андрей Шипилов бошчилигидаги жамоа жами 5 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Дастлаб "шунқор"лар Косованинг "Вуштрриа" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 28 январга белгиланган. Йиғиннинг сўнгги баҳси эса 13 февраль куни бўлиб ўтади. Ўша куни жамоа Молдова чемпионати вакили "Милсами" клуби билан тўқнаш келади. Шунингдек, фарғоналиклар Россиянинг "Шинник" ва Қозоғистоннинг "Каспий" каби клубларга қарши ўйнашади. Ушбу баҳслар 1 ва 9 февраль кунлари бўлиб ўтади. Бундан ташқари, Андрей Сергеевич шогирдлари 5 февраль куни ҳам назорат баҳсида майдонга тушади. Ҳозирча ушбу санадаги рақиб номи маълум эмас.
"Қўқон-1912" жамоасининг ўртоқлик учрашувларидаги рақиблари ва баҳс саналари билан танишинг:
28.01.2026: "Қўқон-1912" - "Вуштрриа"
1.02.2026: "Қўқон-1912" - "Шинник"
5.02.2026: "Қўқон-1912" - номаълум
9.02.2026: "Қўқон-1912" - "Каспий"
13.02.2026: "Қўқон-1912" - "Милсами".
Фикрлар