Қўқондаги стадионнинг очилиш ўйини учун чипталар қанчадан сотилмоқда?

Ниҳоят, қўқонлик футбол ихлосмандлари орзиқиб кутган онлар етиб келмоқда. Яна икки кундан кейин замонавий кўринишга келган “Марказий” ўйингоҳда катта футбол байрами бўлиб ўтади. Шанба куни футболчиларимиз Coca Cola Суперлигаси 11-тур доирасида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади.

Ушбу учрашув учун чиқарилган чипталар бугундан стадион кассаларида сотилмоқда. Чипталар нахри худди ўтган йилдаги каби 10 000 ва 15 000 сўмни ташкил этмоқда. Учрашувдан олдин мухлисларга концерт дастури намойиш қилинади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, «Қўқон-1912» – «Динамо» ўйини 15 июнь куни соат 18:00да бошланади. Эртага эса Учкўприкдаги "Марказий" стадионида "Қўқон-1912" - "Динамо" жамоаларининг 21 ёшгача бўлган футболчилари ўзаро куч синашадилар. Учрашув соат 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
АС МИЛАН
13/06/2019 18:15
Доим Умид Ахмаджонов борардилар янги стадионни очилишига энди навбат Равшан акагами
&
Surxon turon
13/06/2019 20:49
Стадиённи расимларини чиқса яхши буларди