Ана холос! Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

ПСЖ клуби ва Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Ашраф Ҳакими номусга тегиш иши бўйича судга тортилади. Манбаларнинг қайд этишича, суд мажлисининг аниқ санаси ҳозирча белгиланмаган. 

Маълум бўлишича, Нантер прокуратураси 2023 йилнинг март ойида Ҳакимига номусга тегиш бўйича айблов иши очганни эълон қилган. Жабрланувчи (24 ёшли қиз) бир ой аввал полицияга мурожаат қилган. Франция қонунчилигига кўра, Ашраф 15 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. 

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи 2021 йилдан бери парижликлар сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида футболчи 194 та учрашувда майдонга тушиб,28 та гол киритди ва 38 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйишга эришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!