Қора анъана яна давом этди ёхуд "Пахтакор" бу сафар ҳам "Металлург"га имкон қолдирмади (видео)

Бугун Суперлигада 4-тур учрашувлари давом эттирилди. Жумладан, “Пахтакор” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди.

“Пахтакор” марказий стадионида кечган беллашув 2:1 ҳисобида “шерлар”нинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Пахтакор” сафида голларни Эрен Дердийок (23') ва Шароф Муҳитдинов (36') киритган бўлса, “Металлург”ни ягона жавоб голига Зоҳид Абдуллаев (45+3') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!