Қорақалпоғистонда халқаро форум доирасида кореялик ёш футболчилар билан ўртоқлик учрашуви ўтказилади
Ads

Эртага 27 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида "Оролбўйи ҳудудларида экологик муҳитни яхшилаш масалалари ва бу жараёнда корейс диаспорасининг роли" мавзусида халқаро форум бўлиб ўтади. Ушбу форумда БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун бошчилигидаги Жанубий Корея делегацияси вакиллари қатнашишади.

Форум доирасида Жанубий Кореянинг "Chung-Ang university high school" футбол жамоаси қорақалпоғистонлик талабаларга қарши футбол учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Ушбу ўртоқлик ўйини соат 14:00да бошланади. Унгача эса стадионга йиғилганлар учун концерт дастури намойиш этилади. Айни пайтда Нукусдаги стадионда тайёргарлик ишлари авжида.

29 ноябрь куни "Chung-Ang university high school" Тошкентда 19 ёшгача бўлган футболчилар билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мазкур футбол учрашувлари юртимизда футболни янада оммавийлаштириш, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил қилинмоқда.