"Қўрқиб ўйнадик"

“Металлург” – “Андижон” (1:1) жамоалари учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов қатнашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Бу йилги мавсумдаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. Имкониятларимизнинг эллик фоизини ҳам ишга сололмадик. Чиройли гол урдик, кейин эса ўйинимиз тўхтаб қолди, қўрқиб тўп тепдик, тартибсиз ўйнадик. “Андижон” эса ўзининг яхши хислатларини намойиш этди. “Андижон” ҳақли равишда дурангга эришди. Биз эса ғалабага лойиқ эмасдик. Қайд этилган натижани ҳаққоний деб ҳисоблайман.

Абдулҳақов жароҳат олди, Андреевни алмаштирдик, мажбурий ўзгариш эса ўзини оқламади. Қолган ўзгаришлар ҳақида ҳам илиқ фикрларни айтишим қийин. Бугун жамоамизда қолганларни ортидан эргаштира оладиган етакчи футболчи етишмади, - деди Андрей Сергеевич.

"Андижон" клубига Эрондан мутахассис келадими?

шипилов3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!